Францияда президентлик сайловларининг иккинчи тури 24 апрелга белгиланди

Францияда президентлик сайловларининг иккинчи тури 24 апрелга белгиланди

Францияда Президентлик сайловларининг иккинчи тури 24 апрелга белгиланган. Иккинчи турга чиқа олмаган номзодларнинг аксарияти ҳал қилувчи курашда сайловчиларни Макронга овоз беришга ундамоқда.

Сўровлар Макрон иккинчи турда ҳам ғалаба қозонишини кўрсатмоқда – ўртача ҳисобда сайловчиларнинг 54 фоизи унга, 46 фоизи Ле Пенга овоз беришга тайёр.

Сайлов бюллетенларининг қарийб 100 фоизи санаб чиқилгач, Эммануэл Макрон президентлик сайловининг биринчи босқичида 27,6 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Марин Ле Пен 23,41 фоиз овоз тўплади. Жан-Люк Меланшон 21,95% билан учинчи ўринда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!