Францияда карантин жорий этилди

Францияда карантин жорий этилди

3 апрелдан бошлаб Франциянинг барча ҳудудларида 4 ҳафталик жиддий карантин чекловлари ўрнатилиши эълон қилинди.

Маълум қилинишича, бунгача бундай чекловлар фақат мамлакатнинг 19 та департаментида амал қилаётган эди.

Чекловларга кўра, соат 19:00 дан бошлаб барча ҳудудларда комендантлик соати жорий қилинади. Барча ишчилар масофавий тизимга ўтказилади, боғчалар, мактаблар ва коллежлар уч ҳафта муддатга ёпилади, талабалар олий таълим муассасаларига ҳафтасига фақат 1 марта бориши мумкин бўлади.

Изоляция жойидан 10 км узоқликда ҳеч қандай сабабсиз саёҳат қилиш тақиқланади.

Шунингдек, ноозиқ-овқат дўконлари ва ресторанлар ёпилади. Фақат китоб дўконлари, мусиқий дўконлар ва хўжалик моллари сотиладиган дўконлар бундан мустасно.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!