Францияда еттита масжид ёпилди. Нега?

Францияда еттита масжид ёпилди. Нега?

Франция ички ишлар вазирлиги икки йил муқаддам фавқулодда ҳолат бекор бўлганидан кейин кучга кирган терроризмга қарши кураш доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида баёнот берди.

Анадолу агентлиги хабарида айтилишича, мазкур қонун доирасида еттита масжид ёпилган.

Қонунга мувофиқ ҳокимлар ибодатхоларни ёпиш ваколатига эга бўлган. Террорга алоқадор бирор ёзув, суҳбат ёки фикр ибодатхонани ёпиш учун асос бўла олади.

Парижда 2015 йилнинг 13 ноябрида юз берган ва 130 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактлардан сўнг Францияда фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Фавқулодда ҳолат доирасида йигирмадан ортиқ масжид ёпилган, аммо бирор черков ёки синагога ёпилмаган.

Мутахассислар терроризмга қарши кураш қонуни кифоясиз ва самарасиз эканини айтиб келади. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши мазкур қонун мусулмон францияликларга нисбатан ноўрин қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!