Францияда бу йил вино ишлаб чиқариш рекорд даражада камаяди

Францияда бу йил вино ишлаб чиқариш рекорд даражада камаяди

Францияда бу йил сўнгги ўттиз йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири даражасида вино ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Шампан ишлаб чиқариш эса ўтган йилга нисбатан қарийб икки баравар камаяди. Бу ҳақда Франция Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Ишлаб чиқариш камайишининг асосий сабаби — бу ёзда узумзорларга катта зарар етказган иссиқ ҳаво ва қурғоқчилик. Бундан ташқари, вино истеъмолининг камайиши, узумзорлар майдони қисқариши ва Дональд Трамп ўтган йили жорий қилган божлар сабаб АҚШда савдонинг пасайиши ҳам таъсир кўрсатган.

Францияда бу йил 33,9 млн гектолитр, яъни тахминан 4,5 млрд стандарт шиша вино ишлаб чиқарилиши прогноз қилинмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 6 фоизга, 2021–2025 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан эса 17 фоизга кам.

Франция ҳукумати 4 август куни вино ишлаб чиқарувчиларга 1 миллиард евро фавқулодда ёрдам ажратишини маълум қилган. Қишлоқ хўжалиги ходимлари ташкилотлари эса бу маблағ етарли эмаслигини билдирган.

Франция вино ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда Италиядан кейин иккинчи ўринда, экспортдан тушадиган даромад бўйича эса биринчи ўринда туради