Францияда 74-Канн кинофестивалига старт берилди

Францияда 74-Канн кинофестивалига старт берилди

Франциянинг жанубида 2019 йилдан буён биринчи марта ўтказилаётган 74-Канн кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Фестиваль пандемия сабабли қолдирилган эди.

Ҳакамлар ҳайъати раиси америкалик режиссёр Спайк Ли бўлиб, унинг ватандоши Жоди Фостер мукофотланади.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, давом этаётган пандемия туфайли фестиваль қатъий санитария чоралари остида ўтказилмоқда. Шундай қилиб, ташкилий қўмитанинг қарорига биноан фильм намойишида иштирок этиш учун ҳар 48 соатда коронавирус тестини топшириш ёки Европа Иттифоқида тасдиқланган вакцина билан эмланганлик тўғрисидаги гувоҳномани топшириш керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!