Францияда 15 ёшдан кичик болаларга мобиль телефондан фойдаланиш тақиқланди

Францияда 15 ёшдан кичик болаларга мобиль телефондан фойдаланиш тақиқланди

Ёзги таътилдан қайтган француз ўқувчилари энди мактабда телефонлардан фойдаланиши мумкин эмас. Янги қонунга кўра, 15 ёшгача бўлган барча болаларга куннинг исталган вақтида телефондан фойдаланиш тақиқланди.

Франция президенти Эммануэл Макроннинг президентлик кампаниясида берган ваъдасига асосан, июль ойида қабул қилинган қонун билан мамлакатдаги бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари дарс вақтида ҳар қандай турдаги мобиль алоқа воситаларидан фойдалана олмайди.

Тушлик вақтида ҳам руҳсат йўқ

Уларга мобиль телефонлардан ҳатто тушлик вақтида ҳам фойдаланишга руҳсат берилмайди. Бунга сабаб ҳукумат ўқувчиларнинг мобиль телефонларга одатланиб қолаётгани ва чалғиётганидан хавотирда.

5 августдан кучга кирган қонунга кўра, 15 ёшдан кичик бўлган болалар барча турдаги мобиль телефон, шунингдек, планшет, smart watch'ларни ишлатиши мумкин эмас.

Франция мактабларида дарс пайтида уяли телефонларни ишлатишга тақиқ 2010 йилдан бери амалда эканлигига қарамай, янги қонун танаффус ва овқатланиш вақтига тааллуқли.

Янги қонунга асосан, ўқувчилар кун давомида уяли телефонларни ўчириши ёки жавонга қўйиши керак.

XXI аср қонуни”

Франция таълим вазири Жан-Мишел Бланкер июлда қабул қилинган қонунни “21 аср қонуни” деб атади ва у 12 миллион француз ўқувчилари орасида тартибни яхшилашга ёрдам беришини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!