Франция вазирлари яширинча ҳашаматли кечки овқатларда қатнашганми?

Франция вазирлари яширинча ҳашаматли кечки овқатларда қатнашганми?

Париж прокуратураси баъзи вазирларнинг ресторанларда яширинча кечки овқатларни ўтказгани ҳақидаги хабарларни текширишни бошлади, деб ёзади Интерфакс

Париж полиция префектураси, ўз навбатида, терговнинг мақсади «амалдаги санитария-эпидемиология чекловларига зид бўлган барча махфий ўтиришлар ташкилотчилари ва иштирокчиларини аниқлаш» эканлигини кўрсатди.

Суриштирув М6 телеканали «бир қатор вазирлар» Париждаги ҳашаматли ресторанларга яширинча ташриф буюрганликлари ҳақидаги хабарларни берганидан кейин бошланди.

Europe 1 радиостанцияси маълумотларига кўра, бундай ресторанларда бир киши учун кечки овқат нархи 160 дан 490 еврогача етиши мумкин. Шундан сўнг, Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен ижтимой тармоқларда «тасдиқланган тақдирда, ушбу махфий кечки овқатларнинг ташкилотчилари ва иштирокчиларини судга бериш учун тақдим этилган фактларнинг тўғрилигини текшириш учун Париж полиция префектурасига мурожаат қилганини» ёзди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус тарқалишига қарши курашиш чоралари доирасида Франциядаги ресторанлар октябрь ойидан бери ёпиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!