Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистондаги лойиҳаларга 450 млн евро сармоя киритади

Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистондаги лойиҳаларга 450 млн евро сармоя киритади

«Томонлар ҳозирда 2018—2021 йилларга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик дастури тафсилотларини муҳокамасини якунламоқда. Ушбу дастурда лойиҳалар ва уларнинг молиялаштириш манбалари кўрсатиб ўтилган», — таъкидлади манба.

Маълумот учун, ҳозирда агентлик Самарқандда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизация қилиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Мазкур ташаббус Марказий Осиёда илк бор чиқиндиларни маҳаллаларда алоҳида тақсимлашдан тортиб то уларни қайта ишлаш ва утилизация қилишгача бўлган жараённи ўз ичига олади.

Бунинг учун 70 та чиқиндини йиғиштириш машинаси ва бошқа махсус техника сотиб олинади, чиқинди полигони ва чиқиндиларни турларга бўлиш маркази қурилади.

Манба: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!