Франция президентига тухум отишди

Франция президентига тухум отишди

Лионда Франция президенти Эммануэл Макронга тухумга ўхшаган нарсани отишди, деб хабар қилди Lyon Mag маҳаллий нашри.

Ҳодиса Франция етакчисининг Eurexpo кўргазмасига ташрифи чоғида юз берди. Видеодан кўриниб турибдики, номаълум кимса давлат раҳбарига қарата юмалоқ нарсани ташлади, у Макроннинг елкасидан сакраб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, бу тухум бўлган.
"Президент хавфсизлик хизмати дарҳол йигитни қўлга олди, у " Яшасин инқилоб!" деб бақирган эди”,- дейилади мақолада.
Макрон ўз жамоасига сабабларини билиш учун бу одам билан учрашиш ҳақида топшириқ берди.
Бу Макрон билан юз берган биринчи бундай ҳодиса эмас. Июн ойининг боши Франция президенти Эммануэл Макрон Дром департаментига ташриф буюрган чоғида бир киши унинг юзига тарсаки туширганди‌‌. Суд ҳужум қилган кишига 4 ой қамоқ жазосини тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!