Франция Президенти Макронга тарсаки туширган эркак ҳақида нималар маълум?

Франция Президенти Макронга тарсаки туширган эркак ҳақида нималар маълум?

Дром департаментида аҳоли билан учрашуви пайтида Франция Президенти Эммануэль Макронга тарсаки туширган одам рицарча кийиниб, ўрта асрларга меҳр қўйган. Эркакнинг севимли машғулотлари ҳақида Франциянинг Le Parisien газетаси ёзиб чиқди.

Газетанинг ёзишича, эркакнинг исми Дамиен Т., у 28 ёшда. Инстаграмдаги расмларнинг бирида қўлида қилич билан рицар қурол-яроғида суратга тушган. Дамиен Т. хонадонида олиб борилган тинтувлар пайтида Ўрта асрларга оид кўплаб китоблар, қуроллар нусхалари топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!