Франция президенти 4 ҳафта давомида "ўзини изоляция қилиш" тартибини жорий қилмоқчи

Франция президенти 4 ҳафта давомида "ўзини изоляция қилиш" тартибини жорий қилмоқчи

Европа мамлакатлари коронавирус билан касалланишнинг кўпайиши фонида чеклов чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИA Новости ёзмоқда.

Газетага кўра, бугун Германияда канцлернинг минтақалар раҳбарлари билан учрашувидан сўнг кучайтирилган карантин жорий қилиниши мумкин. Яъни театрлар ва фитнесс марказлари ёпилади, дўконларга ташриф буюрувчилар сони чекланади, ресторанлар фақат "етказиб бериш" хизмати асосида ишлайди. Шу билан бирга, мактаблар ва болалар боғчаларининг ёпилиши ҳали режалаштирилмаган.

Италияда 24 ноябргача соат 18.00 дан кейин ресторанларнинг ишига тақиқ қўйилди, театрлар, кинотеатрлар, спорт заллари ва казинолар ёпилди. Ва мактаблар 75% синфларда масофавий ўқитишни ташкил этишлари шарт эди.

Франциянинг бир қатор ҳудудида соат 21.00 дан 6.00 гача комендантлик соати мавжуд. Мамлакат президенти бугун французларга мурожаат қилади. У тўрт ҳафта давомида мамлакатда "ўзини изоляция қилиш" режими амал қилиши тўғрисида эълон қилиши кутилмоқда.

ТAСС хабарига кўра, Шарқий Европа давлатлари ҳам чекловлар киритмоқда. Шундай қилиб, Чехияда фавқулодда режим мавжуд, мактаблар, умумий овқатланиш корхоналари, аксарият дўконлар ёпиқ. Польшада кафе ва ресторанлар ёпиқ. 70 ёшдан ошган нафақахўрлардан уйда қолиш сўралади, 16 ёшгача бўлган ўсмирларга катталарсиз кўчага чиқиш тақиқланади. Мамлакат раҳбарияти тўлиқ карантин ва чегараларни ёпиш эҳтимолини истисно этмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!