Франция Озарбайжон ва Арманистон чегарасига ҳарбийларини жўнатмоқчи

Франция Озарбайжон ва Арманистон чегарасига ҳарбийларини жўнатмоқчи

6 февраль, душанба куни Россия Федерациясининг Озарбайжондаги фавқулодда мухтор элчиси Михаил Бочарников озарбайжонлик журналист Эйнулла Фатуллаевнинг саволларига жавоб берди.

Озарбайжонлик журналистга дипломатик манбалардан маълум бўлишича, Франция Озарбайжон ва Арманистон чегарасида жойлашган Европа Иттифоқининг фуқаролик миссиясини ҳарбий-сиёсий контингентга айлантириш ташаббусини фаол муҳокама қилмоқда. Журналистнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, юз нафаргача кузатувчини ўз ичига олган миссия таркибига 70 нафар француз жандарми киради.

Эслатиб ўтамиз, Францияда жандармерия мамлакат қуролли кучлари таркибига киради ва Мудофаа вазирлигига бўйсунади.

Куни кеча Франциянинг етакчи “Ле Фигаро” нашри бош муҳаррири ўринбосари Жан Кристоф Буиссон ҳам Арманистонга Франция ҳарбий миссияси юборилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Буиссон бу маълумотни Франция президентидан олган, дейиш учун барча асослар бор. Январь ойи охирида Макрон Елисей саройида журналистни қабул қилган эди. Макрон билан учрашувдан кейин Буиссон кутилаётган ҳарбий миссия ҳақида гапирган.

Эйнулла Фатуллаев билан суҳбатда Россия элчиси чегарада француз жандармларининг жойлаштирилиши борасида маълумотлар мавжудлигини тасдиқлади. М.Бочарников, шунингдек, интервьюсида, чегарада россиялик ҳарбийлар борлигини ҳисобга олган ҳолда, француз ҳарбийлари юборилган тақдирда минтақада юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар ва хавфлар ҳақида батафсил изоҳ берди.

Бундан ташқари, Россия элчиси интервьюда минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалалар: Қорабоғ келишуви, Зангезур йўлаги, Украинадаги уруш ҳақида фикр билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!