Франция ИИВ вазири: “Ислом Францияда эркин яшайди”

Франция ИИВ вазири: “Ислом Францияда эркин яшайди”

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Парижда Халқаро мусулмонлар форуми ўз ишини бошлади. Мазкур тадбир Франция мусулмонлар кенгаши томонидан ташкил этилган биринчи тадбир бўлиб, унда хорижий давлатлар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди.

IQNAнинг маълум қилишича, форумда Франция Ички ишлари вазири Христофер Кастанер ҳам қатнашган. Хабарда айтилишича, тадбирда нутқ сўзлаган Франция Ички ишлар вазири мамлакатдаги мусулмон жамоасига бўлган муносабат ҳақида гапириб, жумладан шундай деган: “Мусулмонларни ҳақорат қилиш бу республикани ҳақорат қилишдир. Ислом Франциянинг бир қисми ҳисобланади, ислом Францияда эркин яшайди”. Вазир мусулмонларга қарши олиб бориладиган ҳар қандай ноҳақлик жавобсиз қолмаслигини таъкидлаб, экстремистик ғояларга қарши курашиш зарурлигини ҳамда жамоатчилик хабардорлигини ошириш муҳимлигини таъкидлаб ўтган.

Шу билан бирга вазир “Франция мусулмонларни хорижий аралашувлардан узоқ туришини истайди. Шу тариқа мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга эришилади. Мени нотўғри тушунишларини хоҳламайман. Миллионлаб кишининг бошқа давлатлар билан бирдамликда  бўлиши билан шунча инсонларни хорижий давлатларнинг сиёсий таъсири остида бўлиши орасида катта фарқ бор, булар бир-биридан фарқ қиладиган нарсалардир” дея ўз фикрларини баён этган.

Тадбирда Франция мусулмонлар кенгашининг давлат ва мусулмонлар ўртасидаги мувозанатни сақлашда муҳим ишларни амалга ошираётгани алоҳида таъкидланган.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!