Франция футбол федерацияси Зидан билан дастлабки келишувга эришди

Франция футбол федерацияси Зидан билан дастлабки келишувга эришди

Франциянинг футбол бўйича бош ташкилоти Зинедин Зиданни терма жамоа устози этиб тайинлайди.

Афсонавий футболчи билан дастлабки келишувга эришилди. У Қатардаги Жаҳон чемпионатидан сўнг Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллайди.

1998 йилда Жаҳон ва 2000 йилда Европа чемпиони бўлган Франция терма жамоаси таркибида асосий ўйинчидардан бири бўлган Зидан "Реал"дан кетганидан буён ишсиз эди. Зидан "қироллик клуби" билан мураббий сифатида уч марта Чемпионлар Лигаси ва уч марта Ла Лигада зафар қучди.

Зидан Франция терма жамоасини бошқариш орзусини амалга ошириш учун ёзда ПСЖнинг таклифини рад этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!