Франция COVID-19 касалликларининг янги тўлқинини бошдан кечирмоқда

Франция COVID-19 касалликларининг янги тўлқинини бошдан кечирмоқда

Франция соғлиқни сақлаш вазири Франсуа Брон республикада коронавирус инфекциясининг янги тўлқини кузатилаётганини айтди.

Бу ҳақда у 9 декабрь куни BFM телеканалига берган интервьюсида гапирди.

Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, сўнгги 15 кун ичида BQ.1.1 штаммининг янги варианти билан боғлиқ бўлган коронавирус инфекциялари сонининг кўпайиши кузатилган.

"Айтишим мумкинки, биз аллақачон эпидемиянинг янги тўлқинини бошдан кечирмоқдамиз", деди Брон.

Вазир “BQ.1.1 штамми ўзидан олдинги каби осон юқиши, лекин кўп ҳолларда бу жиддий асоратларга олиб келмаслиги” ҳақида огоҳлантирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!