Франция билан қиймати 6 млрд евродан зиёд бўлган келишувлар имзоланди

Франция билан қиймати 6 млрд евродан зиёд бўлган келишувлар имзоланди

22 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда Париждаги Араб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаси билан танишди.

Кўргазмадан Нукус, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент музейларидан келтирилган тўқимачилик буюмлари, либос ва пойабзаллар, бош кийим тўпламлари, шунингдек, Туркистон авангарди йўналишига мансуб 24 та мўйқалам асари ўрин олган.

Таъкидлаш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи давомида Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 14 та ҳужжат тасдиқланди.

Умумий қиймати 6 миллиард евродан зиёд бўлган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан икки томонлама келишувларга эришилди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга икки кунлик расмий ташрифи якунланиб, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!