Франция, агар АҚШ рухсат берса, Эронга 15 миллиард доллар миқдорида кредит бермоқчи

Франция, агар АҚШ рухсат берса, Эронга 15 миллиард доллар миқдорида кредит бермоқчи

Франция Эроннинг ядровий дастури бўйича 2015 йилда имзоланган Қўшма Ҳаракат Режаси (ЖCПОА) даги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариши эвазига йил охирига қадар Эронга тахминан 15 миллиард долларлик кредит линияларини тақдим этишни таклиф қилди.

Америка Қўшма Штатлари кредит линиялари очилишига тўсқинлик қилмайди, деб тахмин қилинмоқда, дея хабар беради Исломий республикадаги ҳукуматдаги манбалар.

Душанба куни Эрон делегацияси Парижга ташриф буюрди, улар орасида Эроннинг нефть ва саноат сектори вакиллари ҳам бор.

“Биз ҳеч бўлмаганда АҚШнинг беозор розилигини олишимиз керак. Биз ҳали ҳам АҚШнинг позициясини билмаймиз" деди Франция пойтахтидаги музокаралардан хабардор манба.

АҚШ ўтган йили Эронга қарши санкцияларни қайта жорий қилди ва бу йил уларни кескин равишда кучайтирди. Бунга  жавобан Эрон битимда қўйилган баъзи чекловларни бузди.

Франция президенти Эммануэль Макрон ёзда АҚШ ва Эронни музокараларга қайтарадиган шарт-шароитларни яратишга уриниб кўрди.  Ўтган ой Францияда бўлиб ўтган G7 йиғилишида Трамп Эронга кредит бериш ғоясига розидек муносабатда бўлган эди. Аммо кейинчалик АҚШ расмийлари санкцияларни бекор қилиш учун янги музокаралар олиб бориш кераклигини айтишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!