Франкфуртда хавфли террорчи аёл қўлга олинди

Франкфуртда хавфли террорчи аёл қўлга олинди

Франкфурт шаҳри аэропортида Германияга учиб келган шубҳали аёл ҳибсга олинди. Ушбу шахс "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи аъзоси экани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда ГФР Бош прокуратурасидан маълум қилишган.

"Зайнап Г. исмли аёл хорижий ИД террорчилик ташкилоти аъзоси сифатида гумонланяпти", - дейилади хабарда.

Ҳибсга олинган гумондор Германия фуқароси, уни қўлга олиш учун расман кўрсатма берилган.

Тергов маълумотларига кўра, жувон мамлакатдан 2014 йил кузида чиқиб кетган ва Сурияга жойлашган. Ўша ерда асли чеченистонлик ИД жангариларидан бирига турмушга чиққан ва ўзи ҳам расман гуруҳга қўшилган. 2015 йил мартида ижтимоий тармоқлардаги ОАВ орқали Германиядаги танишларига мурожаат қилиб, уларни Сурияга чақирган, ИД сафига қўшилишга даъват этган.

2015 йилда эри ҳалок бўлгач, у келиб чиқиши Германиядан бўлган бошқа бир жангари билан турмуш қурган. 2016 йил фарзанд кўрган. 2017 йилда иккинчи эри ҳам ўлдирилган. 2020 йил бошларида айни пайт террорчилиги фараз қилинаётган бу аёл Сурия шимолидаги қочоқлар лагеридан қочишга муваффақ бўлган ва Туркияга ўтиб кетган. Ўша ерда Германияга экстрадиция қилиш мақсадида қўлга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!