Фотогалерея: Худойберган Девонов суратларида Хоразм отлари

Фотогалерея: Худойберган Девонов суратларида Хоразм отлари

Суратлар «Ичанқалъа» давлат музей-қўриқхонасида сақланиб келмоқда.

– Бу ўлка азалдан йилқичи эл бўлган, – дейди «Ичанқалъа» давлат музей-қўриқхонаси катта илмий ходими Дилмурод Бобожонов. – Афсуски, мустамлакачиларнинг қистови билан халқ отдан узоқлашган. От билан боғлиқ неки бўлса, бариси унутилиши шарт бўлган. Шу боисданми, бугунги авлод орасида от илми усталари йўқ. Лекин Хоразм тарихида йилқи билан боғлиқ жуда кўп далиллар борки, шунинг ўзи хоразмликлар қадимдан отчи эл бўлганлигини исботлайди.

Хоразмдаги Арк саройида Хоразм тождорларининг отхонаси бўлган. Кейинчалик бу жой сайёҳларни жалб қилиш мақсадида қайта реконструкция қилинган. Нуриллабой саройи орқасида ҳам Хива хонлари отхонаси бўлган, айни пайтда отхона музей таркибига киритилган.

Тарихий манбаларда ўтган аср бошларида Хива ҳукмдори саройи отхонасида қорабайир, ёвмит, аҳалтака зотига мансуб 15 мингдан 45 минггача жангчи от сақлангани қайд этилган.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Манба: daryo.uz
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!