Фотогалерея: Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди

Фотогалерея: Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни пойтахтимизнинг Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди, деб ёзмоқда ЎзА.

Тошкент метросининг “Беруний” бекати Талабалар шаҳарчасининг ўзига хос рамзий дарвозаси ҳисобланади. Сабаби илм олиб, мамлакат келажагига хизмат қиладиган етук мутахассис бўлиб етишишдек орзу-ҳаваслар ушаладиган Талабалар шаҳарчаси шу бекат ёнидан бошланади. 

 

f71da9bf-d1da-2929-7b50-246abba2029c.jpg 

Ушбу мўъжазгина шаҳарчадан ҳар йили минглаб талаба катта ҳаётга йўлланма олади. Шу боис мазкур шаҳарча бу ерда таҳсил олиб, юртимизнинг барча ҳудудига тарқалган зиёлилар учун азиз ва мукаррамдир. 

Бугун Талабалар шаҳарчасини бундан ўн беш йил олдинги ҳолати билан мутлақо таққослаб бўлмайди. Ўша кезларда ётоқхона деб аталувчи талабалар турар жойларининг аксарияти шароит йўқлигидан ёпиб қўйилган, ишлаётганларининг ҳам ертўласини сув босиб, деворлари кўчиб тушган эди. Кутубхона, поликлиника, спорт иншоотлари эскириб кетганди. 

 

c13701e6-e23c-7222-37c9-e235a330308c.jpg

 

e22ae8f5-26c2-aa88-f552-1faf9c2fdf24.jpg 

2005 йили ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимида ишлаган Шавкат Мирзиёев бу ердаги оғир аҳволни кўриб, ёшларимизнинг яшаши ва таълим олиши учун шароит яратиб бермаса эртага кеч бўлишини айтади, ўзи бу ишга қатъий киришади. Аммо бу осон иш эмасди. Ўша пайтда бунинг учун бюджетдан маблағ ажратиш амримаҳол эди. Шунга қарамай, Шавкат Мирзиёев шаштидан қайтмади, республика ташкилотлари, ҳомийларни шаҳарчани реконструкция қилишга жалб қилиш имконини топа олди. 

 

d8e71d35-379c-443b-e1cd-fda4cf92bbde.jpg 

Шу тариқа қисқа муддатда шаҳарчадаги талабалар турар жойлари мукаммал таъмирланиб, уч юлдузли меҳмонхона даражасида жиҳозланди. Муҳташам сув спорти саройи, Маънавият ва маърифат маркази, спорт заллари, хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилди. 

Бу ишларнинг узвий давоми сифатида жорий йилда шаҳарчада кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Йўлаклар таъмирланиб, ёритиш устунлари, ўриндиқлар ўрнатилди, 400 ўринли автотураргоҳ қурилди. Ҳудудга кўп йиллик ва мавсумий гуллар, манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

 

e6a38c9a-4901-4854-2887-b2f4ed9e006a.jpg 

Метро бекати олдида парвоз қилаётган оқ каптарлар рамзи туширилган стелла қад ростлади. Бу ушбу илм-фан масканида етук мутахассис бўлиб тарбияланган ёшларнинг ҳаётга учирма бўлаётганига ишорадир. 

Президентимиз ташаббуси билан шаҳарча ҳудудининг бошланишида, “Беруний” метро бекати ёнида Беруний майдони барпо этилди. Абу Райҳон Берунийнинг Техника университети олдидаги ҳайкали шу ерга кўчирилиб, атрофи обод қилинди. Булар ўзига хос мажмуа ҳосил қилиб, Талабалар шаҳарчаси илмий салоҳиятининг яна бир рамзи бўлди. 

 

fdef9ae8-bfa7-7832-c2ec-5f62fb1b49b5.jpg 

Бугунги кунда Талабалар шаҳарчасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, коллеж ва лицейлар, спорт мажмуалари жойлашган. Икки университетда қарийб 25 минг талаба таҳсил олмоқда. 

 

f2a85c35-4737-2fc4-f1fa-971b2d912638.jpg 

Давлатимиз раҳбари мажмуада олиб борилган ишларни кўздан кечирди. Аллома ҳайкалининг Талабалар шаҳарчаси бошланадиган жойга қўйилиши мамлакатимизда илм-фанга қаратилаётган эътибор рамзи бўлиб, бугунги ёшларда улуғ аждодлардан фахрланиш туйғусини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!