Фотофакт: Нукус халқаро аэропортида намозхона очилди

Фотофакт: Нукус халқаро аэропортида намозхона очилди

Нукус халқаро aэропортида мусулмонлар учун намозхона очилди. Ўзбекистон Қуръон мусубақаси мутлақ ғолиби, Тошкент Ислом институти талабаси, асли қорақалпоғистонлик бўлган Йўлдошбек қори Нуриддинов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида намозхона очилганлиги тўғрисидаги расмни жойлади.

Бу юртимизга ташриф буюрувчи мусулмон сайёҳлар ва фуқароларимизга қўшимча қулайлик туғдиради.

Қайд этиш керак, 2017 йилнинг ноябрь ойида Тошкент халқаро аэропортида ҳам намозхона очилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатимизда зиёрат туризми ассоциацияси ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошлангани, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбектуризм» ташкилоти билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қилган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!