Фотофакт: Андижонда нега айнан болалар шифохонаси ходимлари оқ халатдан воз кечишди?

Фотофакт: Андижонда нега айнан болалар шифохонаси ходимлари оқ халатдан воз кечишди?

Ҳеч эътибор берганмисиз, нима учун ёш болалар оқ халатли шифокорлардан қўрқишади? Уларнинг игнаси бўлгани учунми? Мутахассисларнинг фикрича, оқ ранг болалар руҳиятига салбий таъсир кўрсатиб, уларни сергакликка, ҳушёрликка чорлайди ва қўрқув ҳиссини уйғотади. Яқинда Германия давлатида хизмат сафарида бўлиб қайтган Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, хорижда болалар шифохоналари худди эртаклар оламига ўхшар экан. Ҳатто шифокорлар ҳам оқ халатда юрмас экан.

Вилоят делегациясининг хорижий сафаридан сўнг Андижон шаҳар болалар шифохонасини таъмирлаш учун 3,6 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилди. “Жаҳон Маъмур қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида шифохона ҳақиқий эртаклар оламига айланди. Энди бу ерга даво излаб келган кичкинтойлар дардни ҳам унутиб ўзини сеҳрли оламда юргандек тасаввур қиладилар. Ҳатто шифокор ва ҳамширалар ҳам оқ халатда эмас, эртак қаҳрамонлари тасвири туширилган либосда юрадилар.

“Умрим бино бўлиб касалхонадан кетмайман, деб йиғлаган болани биринчи марта кўришим. Набирамни маълум вақт даволатишимга тўғри келди. Муолажалар якунида эса у уйга қайтмайман, деб хархаша қилса бўлади“, - дейди Лутфия Розиқова.

Болажонлар учун мўжизалар маконига айланган бу масканга келган кичкинтойлар бу ердаги шароитларни кўргач вужудидаги дардни ҳам унутиб қўяётгани айни ҳақиқат. Зеро, касалликни даволашни руҳиятдан бошлаш керак, деб бежизга айтишмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!