ФОТО. Саида Мирзиёева ва жажжи Шавкатжон

ФОТО. Саида Мирзиёева ва жажжи Шавкатжон

Шу кунларда иш жадвалим жуда тиғиз. Сафарлар, учрашувлар, форум ва конференциялар — ҳозир кўплаб муҳим лойиҳаларнинг тақдири ҳал бўлаётган пайт.

Фарзандлардан кўп вақтга узоқлашмасликнинг ягона йўли — уларни таътилга чиққанларида ўзим билан бирга олиб кетиш.

ФОТО. Саида Мирзиёева ва жажжи Шавкатжон

Бу гал Дубайдаги иш сафаримда менга сабрли кичкинтойим Шавкатжон ҳамроҳлик қиляпти. Мана шу бир неча кунга жуда кўп ишлар режалаштирилган, кетма-кет тадбир. Шунга қарамай, озгина бўш қолдим дегунча, вақтни бирга ўтказяпмиз. Тинимсиз ишлайдиган ота-онани соғиниш нима эканини яхши биламан. Ўзим ҳам дадамни ҳар доим соғинаман.

Сиз-чи, фарзандларингизни ишга олиб бориб турасизми?

Саида Мирзиёева


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!