ФОТО: қутқарувчилар Самарқандда 2 ёшли боланинг қўлини гўшт қиймалагичдан чиқариб олишди

ФОТО: қутқарувчилар Самарқандда 2 ёшли боланинг қўлини гўшт қиймалагичдан чиқариб олишди

ФВВ ходимлари тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда боланинг қўлини махсус мосламалар ёрдамида чиқариб олишди.

Икки ёшли боланинг қўли эҳтиётсизлик туфайли электр гўшт қиймалагичга кириб кетган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Бу ҳақда чақирув Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи қисмига 18 февраль куни келиб тушган. Маълум бўлишича, икки ёшли бола ўйнаётган пайтида қўлини электр гўшт қиймалагичга кирғазиб юборган.

Қутқарувчилар гуруҳи кўрсатилган манзилга тезкорлик билан етиб келиб, тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда боланинг қўлини махсус мосламалар ёрдамида чиқариб олишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!