Фото: «Коинот гўзали» иштирокчиси танловда ҳашаматли кийимда чиқиш қилди

Фото: «Коинот гўзали» иштирокчиси танловда ҳашаматли кийимда чиқиш қилди

«Коинот гўзали» танлови доирасида қозоғистонлик Сабина Азимбаева ҳашаматли миллий либосда чиқиш қилди, деб хабар беради «Tengrinews».

10 декабрь куни Таиландда ўтказилган тақдимот шоу доирасида барча иштирокчиларининг ёрқин ва жилвали кийимларида чиқиш қилди. 19 ёшли Сабина Азимбаева тилла одам образида гавдаланди. Маълум бўлишича, Сабинанинг костюми 30 кг оғирликда бўлган.

Маълумот учун, «Коинот гўзали» танлови 26 ноябрь куни старт берилган. Икки ҳафта давомида танлов иштирокчилари фотосессияларда, ҳайрия ҳамда бошқа тадбирларида иштирок этишга улгурган. Танлов финали 17 декабрда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!