Фото: Бухоролик йигит Президент порталига хат юборди: "Ҳабиб билан жанг қилмоқчиман"

Фото: Бухоролик йигит Президент порталига хат юборди: "Ҳабиб билан жанг қилмоқчиман"

Ўзбекистонлик фуқаро Ў. Ўринов UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг ташкил этиб берилишини сўраб, президент порталига мурожаат қилди.

Фото: Telegram

Ўриновнинг Президент ишонч телефонига йўллаган мурожаати акс этган ҳужжат ижтимоий тармоқларда тарқалди.

"Дарё"нинг ёзишича, «Мен Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилмоқчиман. Бу масалада ҳеч қаерга мурожаат қилмадим. Илтимос, менга шу  имкониятни яратиб беришларини сўрайман. Ҳабиб камарини ҳалоллаб олсин. Мени ҳам, Ҳабибни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишларини сўрайман», — дейилади мурожаатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!