“Формула-1”нинг Озарбойжондаги гран-приси йилнинг энг яхши мусобақаси деб эътироф этилди

“Формула-1”нинг Озарбойжондаги гран-приси йилнинг энг яхши мусобақаси деб эътироф этилди

Дунёнинг The Times ва The Guardian нашрлари каби етакчи оммавий ахборот воситалари “Формула-1”нинг Бокуда ўтган босқичини “2018 йилнинг энг яхши мусобақаси” деб эътироф этишди. 

Озарбойжон гран-приси томошабинлар сони бўйича кўплаб мусобақаларни ортда қолдирган. “Формула-1”нинг бу босқичини дунёда 83 млн киши томоша қилган.

Пойгани ташкиллаштирувчи компания Formula One Management статистик маълумотларига кўра, томошабинларнинг 76 фоизи Бокудаги пойгалардан завқ олишган. Бу эса мавсумдаги ўртача кўрсаткичдан (70 фоиз) юқори бўлган. Боку трассаси эса энг яхши трассалар рейтингида 5-ўринни эгаллаган. 

Таниқли нашрлар ўз мақолаларида пойга вақтида Red Bull жамоасининг икки пойгачиси тўқнашиб кетгани, ҳал қилувчи даврада болидлар ғилдираклари алмаштирилгани, бунинг оқибатида эса Валттери Боттас ғалабани қўлдан чиқаргани ва бошқа ҳаяжонли онларни қайд қилиб ўтишган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!