Форишда ҳарбий паҳлавонлар мусобақасига старт берилди

Форишда ҳарбий паҳлавонлар мусобақасига старт берилди

Фориш тоғ-дала ўқув майдонида Қуролли Кучлар миқёсида ўз касбининг устаси бўлган ҳарбий хизматчиларни аниқлашга қаратилган ҳарбий паҳлавонлар мусобақасига старт берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Форишда ҳарбий паҳлавонлар мусобақасига старт берилдиБир неча йиллардан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақа ҳарбий хизматчиларнинг назарий ва амалий кўникмаларини ошириш ва улар ичидан энг илғорларни аниқлаши билан аҳамиятлидир.

Форишда ҳарбий паҳлавонлар мусобақасига старт берилди Форишда ҳарбий паҳлавонлар мусобақасига старт берилди

Мусобақалар давомида “Энг илғор ҳарбий қисм командири”, “Энг илғор батальон командири”, “Энг илғор взвод командири”, “Энг илғор гуруҳ командири” ва “Энг илғор сержант” номинациялари ғолиблари аниқланади. Форишда ҳарбий паҳлавонлар мусобақасига старт берилди

Иштирокчилар жисмоний – бунда олис ва яқин масофаларга вақт кесимида югуриш, турникда тортилиш, тактик ва отиш тайёргарлиги, техник тайёргарлик, ягона тўсиқлар йўлагидан ўтиш каби қатор машқларда ўзаро беллашадилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!