"Форд" электромобиллар ишлаб чиқариш учун иккита янги завод қурмоқчи
АҚШнинг "Форд" автомобиль компанияси ҳам келажагини электромобиллар билан боғлашга қарор қилганига анча бўлди. Бугун у шу мақсад доирасида АҚШда 11,4 миллиард долларлик иккита янги завод қурилишини эълон қилди: улардан бирида электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқарилади; иккинчисида эса электромобиллар йиғилади.
Ҳар икки завод жами 11 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиши айтилмоқда.
Компания 2025 йилгача электромобиллар ишлаб чиқариш учун 30 миллиард доллар сарфлашга қарор қилган. 2030-йилга бориб "Форд" номи остида сотиладиган барча автомобилларнинг 40-50 фоизи электромобил бўлиши кутиляпти.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).