Forbes Uzbekistan’нинг бош муҳаррири ким бўлиши аниқ бўлди

Forbes Uzbekistan’нинг бош муҳаррири ким бўлиши аниқ бўлди

Ўзбекистонда Forbes журнали таҳририяти иш бошлаши ҳақида хабар берилган эди.

Янги журнал таҳририяти биноси Тошкент шаҳрида бўлади. Муштарийларга нашрнинг босма ва сайт кўринишидаги версияси тақдим этилади. Журнал ҳозирча фақат рус тилида, сайт эса рус ва ўзбек тилларида бўлади.

«Forbes.kz»нинг хабар беришича, нашрнинг Ўзбекистондаги таҳририятини Анастасия Новикова бошқаради. У бир вақтнинг ўзида журнал ва сайт бош муҳаррири ҳисобланади.

«Биз учун ўқувчиларимизга сифатли мақолалар тақдим этиш жуда муҳим. Биз ҳар доим берилаётган материалларимиз даражасига эътибор билан ёндошамиз. Шунинг учун биз ҳозир Ўзбекистон аҳолиси учун қизиқ бўладиган мавзулар танлаш устида ишламоқдамиз.

Forbes Uzbekistan’нинг биринчи бош муҳаррири Анастасия Новикова бўлишини эълон қилишдан мамнунман. Анастасия ‘Forbes.kz’ни янги даражага олиб чиққан инсон. Унинг янги лойиҳа устида ишлашга ҳам вақт топа олаётганидан хурсандман. У бир пайтнинг ўзида ҳам сайт, ҳам журнални бошқаради. Ўйлайманки, Анастасия ўзига юклатилган вазифани уддалай олади» — дейди Forbes Uzbekistan муассиси Арманжон Байтасов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!