«Forbes» талқинидаги энг сердаромад актрисалар

«Forbes» талқинидаги энг сердаромад актрисалар

«Forbes» 24 август куни бугунги кунда энг кўп даромад олувчи актриса Скарлетт Йоҳанссон эканини ва у 2018 йилнинг 1 июнидан 2019 йилнинг 1 июнигача бўлган даврда қарийб 56 млн доллар ишлаб топганини эълон қилди.

Йоҳанссон бу пулларнинг қатта қисмини «Marvel» студияси фильмларидаги роллари учун олди. Актрисага «Қасоскорлар. Финал» фильмидаги иштироки учун 35 млн доллар гонорар тўланган. 2020 йилда экранларга чиқадиган «Қора бева» фильмидаги роли учун ҳам актриса яхшигина гонорар олгани айтилмоқда.

Энг кўп даромад олувчи актрисалар орасида иккинчи ўринни «Американча оила» комик сериалидаги роли билан танилган колумбиялик ва америкалик актриса София Вергара олган. Унинг даромади  — 44,1 млн доллар.

Учинчи ўринда 35 млн доллар даромад билан Риз Уизерспун. Николь Кидман (34 млн) тўртинчи, Женнифер Энистон (28 млн) бешинчи ўринда.

Ўтган йили иккинчи ўринда қайд этилган Анжелина Жоли, шунингдек, Кейт Бланшет, Женнифер Лоуренс ва Жулия Робертслар бу сафар рейтингга киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, «Forbes» 21 август куни эълон қилган рейтингда Дуэйн Жонсон эркак актёрлар орасида биринчи бўлганди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!