Forbes журнали муқовасида илк бора хитойлик Жек Манинг сурати чоп этилди

Forbes журнали муқовасида илк бора хитойлик Жек Манинг сурати чоп этилди

Жек Ма Хитойнинг сурати Forbes журнали муқовасида чоп этилган биринчи кишисидир. У Хитойнинг энг бой одами ва шу билан бир қаторда сайёрамизнинг ҳам энг бой инсонларидан биридир. Ҳозирда унинг бойлиги 41.8 млрд $ни ташкил этади. Alibaba Group Aliexpress онлайн-дўкони, Alibaba Picture кинокомпанияси ва булутли хизматлар таклиф қилувчи Alibaba Cloud Computing компаниялари тузилмаларини бошқаради.

Жек Ма Alibaba’ни тарк этиш режасини илк бор 2018 йил сентябрида маълум қилган эди. Ўшанда у таълим соҳасидаги хайрия лойиҳалари билан шуғулланмоқчи эканлигини билдирган эди. Собиқ инглиз тили ўқитувчиси Жек Ма 1999 йили Alibaba’га асос солган. Alibabaнинг бозор баҳоси 460 млрд $ни ташкил этиб, у Amazon ҳамда ЕBayдан ҳам қимматроқдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!