Forbes Алишер Усмоновнинг 2018 йилдаги даромадини маълум қилди

Forbes Алишер Усмоновнинг 2018 йилдаги даромадини маълум қилди

Forbes-Россия нашри энг юқори даромадга эга россиялик миллиардерлар рўйхатини эълон қилди.

Миллиардерлар рейтингидан фарқли ўлароқ, бунда фақат активларни сотиш ёки дивидендлар шаклида олинган реал пуллар ҳисобга олинади. Шахсий мулкни сотиш бўйича келишувлар ҳисобга олинмаган. Баҳоланаётган даромад - бу ялпи даромад ёки gross даромад. Солиқлар ставкасида қарама-қаршиликлар ёки тушунарсизликка йўл қўймаслик учун солиқлар, кредитларга хизмат кўрсатиш харажатлари ва турли комиссиялар ҳисобга олинмаган.

Алишер Усмонов 1,1 миллиард доллар даромад билан 5-ўринни эгаллади. Пуллар Металлоинвест дивидендларини тўлаш ва Лондоннинг Арсенал футбол клубидаги улушни сотиб юбориш натижасида олинган.

Лондоннинг Арсенал клубидаги улушни сотиши туфайли Алишер Усмонов энг бой бизнесменлар рейтингида ўнинчи ўриндан бешинчи ўринга кўтарилди, дея таъкидлайди Forbes.

Ўтган йилда бўлгани каби, даромадларнинг сезиларли улуши Металлоинвест дивидендлари ҳисобидан юзага келди.

Биринчи ўринни 2,4 миллиард доллар даромад билан Сергей Галицкий эгаллади. У Магнит ретейлерининг 29 фоиз акцияларини сотиб юборган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!