Фожиа! Хатирчида ака-укалар вояга етмаган жиянини уриб ўлдиришди

Фожиа! Хатирчида ака-укалар вояга етмаган жиянини уриб ўлдиришди

2019 йил 29 март куни Навоий вилояти Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х., Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони Дев маҳалласида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Кўмир қишлоғида яшовчи опаси Д.Х.нинг уйига келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

У ерда ака-укалар вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида танасининг турли жойларига таёқ билан уриб, жароҳат етказганлар. Оқибатда боланинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уни бошқа хонага олиб чиқиб, ётқизиб қўйганлар.

Натижада Б.А. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,ака-укалар ушланганлар.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!