Фожиа! "Тико" автомашинаси "Катта Фарғона" каналига тушиб кетди

Фожиа! "Тико" автомашинаси "Катта Фарғона" каналига тушиб кетди

2019 йил 12 январь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида яшаган Ю.Х. бошқарувидаги Тико русумли автомашинани Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона канали бўйида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу каналга тушиб кетган.

Натижада Ю.Х. ва унинг йўловчиси, бирга яшаган турмуш ўртоғи М.Э.лар автомашина ичида қолиб, чўкиб вафот этганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!