Фожиа: ресторанда овқатланган 174 киши заҳарланди

Фожиа: ресторанда овқатланган 174 киши заҳарланди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Касалликлар профилактикаси ва давлат санэпиднадзор департаменти Тўқмоқдаги ресторанда юз берган оммавий заҳарланиш сабабларини аниқлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, тиббий ёрдам сўраб 174 киши мурожаат қилди, улардан 78 нафари шифохонага ётқизилди. 9 июль кунги ҳолатга кўра, 10 киши даволанишда давом этмоқда.

Суриштирув давомида аниқланишича, бу ҳолатда овқатнинг сальмонелла инфекцияси билан заҳарлангани маълум бўлди. Бу лаборатория таҳлиллари натижалари билан исботланди. “Касалларнинг 48 фоиз клиник материалларида Salmonella enteritidis аниқланди“, - дейилади хабарда.

“Мегаполис” ресторани носозликлар бартараф этилгунга қадар Тўқмоқ санэпидемстанцияси қарорига кўра беркитилди.

29 июнь куни Тўқмоқдаги “Мегаполис” ресторанида тўй маросими ўтаётган бир вақтда оммавий заҳарланишлар қайд қилинди. Байрамга 256 киши таклиф қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!