Фожиа: Қашқадарёда 2 нафар Сурхондарё фуқароси ҳалок бўлди

Фожиа: Қашқадарёда 2 нафар Сурхондарё фуқароси ҳалок бўлди

Қашқадарёда 2 нафар Сурхондарё фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Манбага кўра, Сурхондарё вилояти, Денов туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи "Cоbalt" русумли автомашинасида Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи М 39 автомобиль йўлининг 1306-км.да ҳалокатга учраган. Фожиага юқори тезлик сабаб бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетган. Натижада 2 нафар йўловчи вафот этиб, қолганлари шифохонага ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!