Фожиа! Наманганда 8-синф ўқувчиси амакиси томонидан зўрланди

Фожиа! Наманганда 8-синф ўқувчиси амакиси томонидан зўрланди

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги ўрта мактаб директори шу йил 12 май куни мазкур мактабнинг саккизинчи синф ўқувчиси зўрлангани ҳақида маълумот берди. Наманган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, деб ёзади centralasian.org .

Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса Наманган вилоятининг Уйчи туманида содир бўлган.

Исм-шарифи ошкор этилишини истамаган мактаб директорининг айтишича, ўсмир зўрлашдан олдин шафқатсиз калтакланган.

Ҳозир бола касалхонада. Мен у билан учрашдим, бутун юзи ва танасида жароҳат бор. Ўйлайманки, эртага (14 май) у шифохонадан чиқарилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари аллақачон терговни бошладилар. Жиноятчи аллақачон қўлга олинган, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. У илгари ҳам номусга тегиш айби билан қамалган. Мактаб психологи аллақачон бола билан суҳбатлашди, дейди мактаб директори.

Наманган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида иш олиб бораётган суҳбатдошнинг сўзларига кўра, айни пайтда 15 ёшли ўсмирни зўрлаганлик ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Агар жабрланувчи ҳали 18 ёшга тўлмагани ва айбланувчи олдин ҳам шунга ўхшаш жиноятни содир этганини ва бу жиноят эканлигини билганини ҳисобга олсак, айбланувчи максимал жазо олади, деди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими.

Чортоқ туманидаги суҳбатдошга кўра, боланинг қариндоши дея айтилаётган жиноятчи 15 ёшли ўсмирни алдаб, унга иш беришга ваъда берди.

Дастлаб у ғишт қўйиш кераклигини айтиб, бунинг учун пул тўлашини айтган. Ўсмирни тузоққа туширганида эса уни зўрлашга ҳаракат қилди. Бола кучли қаршилик кўрсатган, шунда жиноятчи болани ҳушидан кетгунча калтаклаган, дейди зўрланган саккизинчи синф ўқувчисининг қариндошларидан бири.

Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот хизматида олинган маълумотларга кўра, саккизинчи синф ўқувчиси Наманган вилоятининг Уйчи туманида зўрланган, шунинг учун туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари жиноятни тергов қилиш билан шуғулланмоқда.

Матбуот хизмати, шунингдек, жиноятчи руҳий хаста эканлигини маълум қилди.

P/s. Таассуфки, орамизда ана шундай жирканч кимсалар ҳам учраб туради. Бундайлардан ва бундай тубан йўлларга кириб қолишдан Яратганнинг Ўзи асрасин!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!