Фожиа! Боғча болалари машина остида қолди

Фожиа! Боғча болалари машина остида қолди

Япониянинг Оцу шаҳрида автомобиль сайр қилиб юрган бир гуруҳ 2-3 яшар боғча болаларини босиб кетди. Оқибатда икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, машина аввалига бошқа транспортлар билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотган ва болалар кетаётган йўлакка ўтиб кетган.

Ҳодиса натижасида 15 киши касалхонага ётқизилди: 13 нафар бола ва иккита тарбиячи. Шифокорлар жабрланганларнинг тўрт нафари ҳушига келмагани ва уларнинг аҳволи оғир эканини айтишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!