Фоҳишахона ташкил этган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Фоҳишахона ташкил этган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Жорий йилнинг 10 июль куни жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида судланувчи Б.Мардоновага нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

1998 йилда туғилган Б.Мардонова осон йўл билан пул топиш мақсадида, 2020 йил 05 июнь куни соат тахминан 01:00 ларда ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ижарага яшаб келган Хатирчи тумани «Деҳқонобод» МФЙда жойлашган фуқаро Рашидова Юлдуз Умирзоқовнанинг яшаш хонадонида моддий манфаатдорлик кўриш мақсадида, 40 минг сўм эвазига Ҳазратов Ўрал Толиб ўғли ва Ҳамдамова Ёрқиной Ҳамдам қизини жинсий алоқада бўлишлари учун шароит яратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилиб, сақлаб келаётганлиги Навоий вилоят ИИБ ва Хатирчи туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбир давомида аниқланган.

Суд, Б.Мардоновани содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 131-моддаси 2-қисми билан 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.

Алишер Сайдуллаев, Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судьяси

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!