Фирибгарлик йўли билан 30 минг долларни ўзлаштирган коллеж ўқитувчиси суд залидан озод қилинди

Фирибгарлик йўли билан 30 минг долларни ўзлаштирган коллеж ўқитувчиси суд залидан озод қилинди

Беш йилга озодликдан маҳрум қилинган Х.Г. 16 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясида шартли равишда 1 йилга синов муддатга озод этилди. Бу ҳақда Дарё мухбири хабар берди.

Х.Г. 1977 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти олий, бева, икки нафар фарзанди бор, педагогика коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаган.

У икки тадбиркорга ўзининг Вазирлар Маҳкамасида юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали Тошкент шаҳари Мирзо Улуғбек туманидан 0,30 га ер майдонини ажратиб беришни ваъда қилган. Х.Г. 30 минг долларни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан ушланган.

Унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Х.Г.га Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, 59-61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиб, узил-кесил ўташ учун 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Суд апелляция инстанциясида Х.Г.га Хотин-қизлар қўмитаси томонидан берилган кафиллик хати ва қилмишидан пушаймонлиги инобатга олиб, тайинланган жазони шартли ҳисоблаб, 1 йил синов муддати белгилади. Қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, дарҳол суд залида қамоқдан озод этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!