"Фирибгарлик фош этилди": Божхона қўмитаси фуқароларга мурожаат қилди

"Фирибгарлик фош этилди": Божхона қўмитаси фуқароларга мурожаат қилди

Давлат божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан Тошкент шахар ИИББ Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан биргаликда ўтказилган тадбирда фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланган шахс қўлга олинди.

Муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган Каюмов Абдулазиз Туробович бу гал ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларнинг юқори мансабдор шахслари номини сотиб, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларнинг хизмат-кийим бошларидан фойдаланган ҳолда фуқароларни алдаб, уларнинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан фирибгарлик жиноятини содир этган.

А.Каюмов жиноий фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўзининг жиноий шериклари билан бирга фуқароларни ишга киритиб қўйиш, йирик миқдордаги пул маблағлари билан боғлиқ қалбаки шартномалар тузиб бериш эвазига жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан 2021 йил 23 октябрь куни фуқаро А.Каюмов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б”, 4-қисми “а” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

Ушбу шахсдан жабрланган фуқаролар тергов органига мурожаат қилишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!