Фирибгар пулни ҳам, “Матиз”ни ҳам бермади

Фирибгар пулни ҳам, “Матиз”ни ҳам бермади

2018 йил 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил март ойида Чилонзор тумани 16-даҳада яшовчи У.И. Сергели ихтисослашган автомашина бозори МЧЖ ҳудудида фуқаро Г.Р.га тегишли Матиз русумли автомашина пулини бўлиб тўлаш шарти билан 13 000 АҚШ долларига келишиб, автошинани олиб кетган ва шу кунга қадар пулларни ҳам автомашинани ҳам бермаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида У.И. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!