Финляндия бош вазири россияликлар учун туристик саёҳатлар чекланишига умид қилмоқда

Финляндия бош вазири россияликлар учун туристик саёҳатлар чекланишига умид қилмоқда

Финляндия бош вазири Европа Иттифоқи санкцияларининг кенгайиши натижасида россияликлар учун туристик саёҳатлар чекланишига умид қилмоқда. Санна Марин бу масала 2022 йил октябрь ойида ЕИ саммитлари форматида кўриб чиқилишини кутмоқда.

Финляндия Вазирлар Маҳкамаси шу муносабат билан 16 август куни йиғилиш ўтказади.

Аввалроқ Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто Шенген туристик визаси учун Россия аризаларини қабул қилишни ҳафтада бир кун билан чеклашни таклиф қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!