Филиппиндаги зилзила оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Филиппиндаги зилзила оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Филиппинда 27 июль, чоршанба куни содир бўлган зилзила оқибатида 314 мингдан ортиқ одам жабр кўрди, ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Филиппин табиий офатлар хавфини камайтириш кенгаши (NDRRMC) ҳисоботида маълум қилинди.

Агентлик маълумотларига кўра, жами 314 161 киши қандайдир тарзда табиий аномалияга дуч келган.

Айни вақтда ҳалок бўлганлар сони ўнга, ярадорлар эса 375 нафарга етди.

27 июль куни сейсмологлар Филиппинда 7,1 магнитудали зилзила қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!