Филиппиндаги бутун бир қишлоқ аҳолиси Исломни қабул қилди

Филиппиндаги бутун бир қишлоқ аҳолиси Исломни қабул қилди

Бу ҳодиса шу йилнинг 11 ноябрь куни рўй берган. Британия Ислом ва тадқиқотлар академияси (IERA) ходимлари ушбу воқеанинг гувоҳи бўлишди.
IERA жамоаси «Dawah Out reach work» лойиҳаси доирасида яқиндагина Исломни қабул қилган филиппинлик Абу Бакр томонидан мамлакатнинг марказий қисмидаги Себу провинцияси Бантайан оролидаги маҳаллий масжидга таклиф қилинган эди.

«IERA жамоаси Абу Бакрнинг ёрдамида камбағалларга тарқатиш учун озиқ-овқатлар тайёрлаб қўйишган эди», - деб ёзади “The Prophetic Mission” Facebookдаги саҳифасида .

Жамоа қишлоққа келиб, маҳаллий аҳоли учун Ислом дини ҳақида маърузани ташкил этишди.

«Насроний динига мансуб 250 нафарга яқин инсон ҳам Абу Бакр, ҳам Эсо Хоннинг кучли маърузаларига маҳлиё бўлиб қолишди. Улар Ислом ва насроний динининг ўхшаш томонлари ва битта Аллоҳга сиғинган Исо алайҳиссалом пайғамбарнинг ҳақиқий номаси ҳақида гапириб беришди», - деб қайд этади маълумотда.

Ummamag.kg нашрининг хабарига кўра, IERA жамоасини ҳайратга солган нарса шу бўлдики, 215 нафардан иборат бутун қишлоқ аҳли бирваракайига Исломни қабул қилиб, калимаи шаҳодатни қайтарди.

Филиппин умумий аҳолиси сонининг деярли 8 фоизини мусулмонлар ташкил этади.

Филиппиннинг минералларга бой Минданао жанубий минтақаси Ислом дини кириб келган биринчи жой ҳисобланади, бу ерда 5 млн. мусулмон яшайди. Филиппинга Ислом дини XIII асрда кириб келган.
 

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!