Филиппинда "Тисой" тўфони туфайли 17 киши ҳалок бўлди

Филиппинда "Тисой" тўфони туфайли 17 киши ҳалок бўлди

Филиппинда юз берган "Тисой" тўфони камида 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар берди “Bloomberg” агентлиги.

Қайд этилишича, тўфон сабаб ярим миллионга яқин маҳаллий аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган.

Ушбу ҳодиса бу йил Филиппинни қамраб олган йигирманчи тўфон бўлди. Унинг шамол тезлиги соатига 150 километрга етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!