Филиппинда «Мангхут» тайфуни оқибатида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Филиппинда «Мангхут» тайфуни оқибатида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Филиппинда «Мангхут» тайфуни оқибатида ҳалок бўлганлар сони 64 кишига етди, дея хабар бермоқда Meduza. Associated Press’нинг қўшимча қилишича, яна 45 киши бедарак йўқолган, деб гумон қилиняпти.

Тайфун 16 сентябрь куни Хитойнинг материк қисмига етиб борди. Мамлакатнинг Гуандун вилоятида салкам 2,5 миллион аҳоли эвакуация қилинган. Гонконг аэропортидан эса деярли барча рейслар бекор қилинган.

Бундан ташқари, тезюрар темирйўл магистралларида ҳам ҳаракат вақтинча тўхтатиб қўйилган, мактаблардаги ўқув машғулотлари эса қолдирилган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!