Фикрни ўқий оладиган мослама яратилгани эълон қилинди

Фикрни ўқий оладиган мослама яратилгани эълон қилинди

Калифорния университети олимлари Сан-Францискода ўзига хос мия имплантанини тақдим қилишди. Science News хабарига кўра бу мослама мия активлигини ҳисобга олган ҳолда фикрларни жумлалар билан овозли тарзда ифодалайди.

Ихтирочилар беш кишининг сўзлашув даврида овоз пайчалари ҳаракати, мия фаоллашувини кузатиб, махсус электродлар ишлаб чиқдилар. Кейинчалик имплантантлар ёрдамида жағ, тил, лаблар ҳаракатларига мувофиқлаштирилди ва бу ҳаракатларнинг миядаги ўзгаришларга мослиги текширилди. Шундан сўнг ҳар бир киши сўзлашувининг виртуал модели яратилди.

Инсоннинг сўзлаш жараёнидаги мия фаолияти модели яратилганидан сўнггина фикрлашни ўқиш синаб кўрилди ва мия фаоллиги овозларга айлантирилди. Кузатувчиларнинг маълум қилишича, чиққан овозларнинг тахминан 70 фоизи тушунарли бўлган.

Олимлар шу билан бирга бу ихтиронинг кенг омма орасида қўллашга ҳали эрталиги, хусусан оғир касалликлар, масалан инсульт туфайли гапира олмайдиган ёки овоз пайчалари зарарланганларга нисбатан қўллаб бўлмаслигини билдиришган.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!