ФИФА Ўзбекистонда VAR тизимидан фойдаланишга расман рухсат берди

ФИФА Ўзбекистонда VAR тизимидан фойдаланишга расман рухсат берди

Ўзбекистонда 2021 йилги мавсумдан бошлаб футбол учрашувларида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ЎФА ва ФИФА мутахассисларининг ўзаро музокаралари ижобий якун топди, дея хабар қилмоқда ЎФА матбуот хизмати.

ЎФА барча тегишли ҳужжатларни ФИФА VAR платформасига юклаган. Шунингдек, ўзбекистонлик VAR тизими мутахассисларининг 2020 йилги синов ўйинларида қайд этган натижалари ФИФА томонидан инобатга олинган.

Мазкур сабаблар эвазига FIFA 2021 йилги мавсумда ЎФА ва ПФЛ тасарруфида ўтказиладиган мусобақаларда VAR тизимидан фойдаланишга рухсат берган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Лига Кубоги 2019 йилги мавсум финалидан ўрин олган «Пахтакор» — ОКМК ўйинида (6:2) VAR тизимидан илк бор расман фойдаланилган эди. Шундан кейин бир қатор учрашувларда бу тизим синов тариқасида ишлатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!